Menu
Your Cart

«Чўлпон» 2-китоб

«Чўлпон» 2-китоб
Янги

«Чўлпон» 
Қўлимда сўнгги тош қолди...

Нуронийларимиз дуога қўл очиб, ўт ва сув балосидан, шу билан бир қаторда туҳмат балосидан асрашини сўраши бежиз эмас. «Чўлпон» романи қаҳрамонларининг бошига тушганларидан воқиф бўлар экансиз, бу тилак нечоғлик муҳимлигини англайсиз. Бошига жамики балолар ёғдирилган миллат маърифат-парварлари тақдирига ачинасиз. Китобнинг айрим сатрларини бўғзингизда алам, кўзингизда ёш билан мутолаа қиласиз. Ҳатто уларнинг нотўғри қарорларини ҳам тушунишга ҳаракат қиласиз.

Қўлингиздаги мазкур «Чўлпон» романининг иккинчи китоби сиз, азиз ўқувчиларни тарихимизнинг энг мазлум саҳифалари билан таништиради. Асар мутолааси Ватан озодлиги улуғ неъматлигини яна бир бор англашга ундайди, унинг йўлида нене жасур ва мард ўғлонлар ўз жонини нисор қилгани мутаассир қилади ва юртни эъзозлашга нақадар бурчли эканимизни яна бир бор эслатади.


Муаллиф: Наби Жалолиддин
Нашриёт: «Yangi asr avlodi» нашриёти
Сана: 2023 йил
Ҳажми: 512 бет
ISBN: 978-9943-9082-9-1
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
Ёмон Яхши
«Чўлпон» 2-китоб
56 000 сўм
  • Stock: Мавжуд
  • Код: 4688
  • Вазни: 0.52кг
  • ISBN: 9789943908291
Сотилган сони: 1
Кўрилган сони: 174
Сайтимиз ишлашини яхшилаш учун биз cookie-файллардан ва шунга ўхшаш бошқа технологиялардан фойдаланамиз. Талаб ва шартлар.